Фаластин ҳудудидан ракета орқали ўққа тутилгандан сўнг Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторининг шимолий ҳудудига учта авиаҳужум уюштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Аввалроқ фаластинлик жангариларнинг Ғазо секторидан ракета учириши оқибатида Исроил жанубидаги тўхташ жойида қолдирилган автобусга зарар етганлиги маълум қилинган эди. Ракетадан 24 минг аҳолига эга бўлган Сдерот шаҳри нишонга олинган, бироқ ҳеч ким жабрланмаган.
Яна бир ракета Ашкелон шаҳри томонга учирилган, бироқ у ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими томонидан тутиб қолинган.
Изоҳ (0)