«Шарқ Телеком» МЧЖ қўшма корхонаси 17 сентябрь куни телекоммуникация хизматлари кўрсатиш жараёнида юзага келган узилиш учун узр сўради.
Компания расмий сайтида айтилишича, носозликка телекоммуникация ускуналарининг электр қувват олиш тизими авариявий равишда ишламай қолгани сабаб бўлган.
«Компания мутахассислари юзага келган техник носозликни бартараф этиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди. Айни пайтда компаниянинг барча хизматлари қайта тикланди, мижозлар хизматлардан узлуксиз фойдаланмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)