Синоптикларнинг маълум қилишича, 19 сентябрь, шанба куни Ўзбекистон пойтахтида ҳаво ҳарорати пасаяди ва ёмғир ёғади. Бу ҳақда «Афиша» хабар бермоқда.
Ҳарорат кундузи +22—+24 даражани ташкил этади. Бу 17 сентябрдаги ҳаво ҳароратидан 8, 18 сентябрдаги ҳаво ҳароратидан 6 даража паст деганидир.
18 сентябрдан 19 сентябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Изоҳ (0)