Беларуслик баҳодир Кирилл Шимко тезлик олиб, учишга ҳаракат қилаётган иккита Як-52 самолётини қўли билан ушлаб қолишга муваффақ бўлди, деб хабар беради Беларусь янгиликлар хизмати.
Шимко ушбу трюкни Минскнинг Боровая аэродромида Nippon TV япон телеканалининг илтимосига кўра амалга оширди.
Манбанинг маълум қилишича, ҳар бир самолётнинг учиш оғирлиги 1,5 тоннага яқин бўлиб, Шимко уларни бир неча дақиқа давомида ҳаракатсиз ҳолатда ушлаб турди.
Изоҳ (0)