БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Европа Иттифоқи мамлакатларининг миграция инқирозига нисбатан жавоби чегараларни ёпиб қўйиш эмас, балки қочоқларни қабул қилиш учун марказларни ташкил этишдан иборат бўлиши керак, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар беради.
«Греция, Италия ва Венгрияга етиб келаётган кишиларга тўғри ёрдам кўрсатиш, рўйхатга олиш ва тақсимлашни амалга ошириш учун барча манфаатдор томонларнинг кўмагида қабул қилиш пунктларини ташкил этиш лозим», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)