Apple компанияси 9 сентябрь куни узоқ кутилган тақдимотини ўтказди ва унда янги iPhone 6s ва iPhone 6s Plus , iPad Pro планшети, Apple ТV приставкаси ҳамда Apple Watch учун янги боғичларни намойиш этди. «Hi-tech.mail.ru» флагманлар ва iPad Pro’нинг «жонли» суратларидан иборат фотогалереяни тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, икки янги модель iPhone 6s ва iPhone 6s Plus номларини олди. Мазкур қурилмаларда татбиқ этилган энг муҳим янгиликлардан бири — телефон экранига босиш кучини аниқлай оладиган 3D Touch технологиясини қўллаб-қувватлашидир. Смартфоннинг орқа томонида жойлашган камеранинг ажрата олиши 12 мегапикселгача оширилган — бир авлод эски iPhone’нинг камераси 8 мегапикселли эди.
Янги iPad Pro диагонали 12,9 дюймга тенг, бир марта қувватлантирилганда 10 соатгача ишлай олади. Apple компанияси iPad Pro билан бирга бир неча қўшимча ускуналарни, хусусан, планшет учун алоҳида клавиатураси бор ғилоф, Apple Pencil номли стилус (қалам)ни тақдим этди. Янги iPad’нинг оғирлиги 700 граммга яқин.
Изоҳ (0)