БМТга аъзо бўлмаган, бироқ Бутунжаҳон ташкилоти қошидаги кузатувчи давлат мақомига эга бўлган давлатлар байроғи БМТ штаб-квартираси ва идораларида кўтарилиши мумкин. Ушбу лойиҳа резолюцияси 11 сентябрь, жума куни БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинди, деб хабар беради «РИА Новости».
Фаластин давлати ушбу ҳужжатни кўриб чиқиш таклифини киритган эди.
Ҳужжатни тасдиқлаш юзасидан 115 та давлат овоз берди, саккизта давлат қаршилигини билдирди. Яна 25 та давлат овоз беришда иштирок этмасликни маъқул кўрди. Ҳужжат кузатувчи давлатларнинг байроғи БМТ штаб-квартираси ва идораларида унга аъзо давлатлар байроқларидан сўнг кўтарилиши лозимлигини назарда тутади.
Фаластин ва Ватикан давлатлари БМТ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомига эга.
Изоҳ (0)