Миср жанубидаги Асьют вилоятининг Абу-Тиг шаҳарчасида аҳоли турар-жойи биносининг қулаб кетиши натижасида уч киши ҳалок бўлди. Икки киши қутқариб қолинди, деб хабар беради «ТАСС».
Шаҳар фавқулодда вазиятлар ва фуқаролар мудофааси хизмати вакилларининг маълум қилишича, беш қаватдан иборат кўп хонадонли уй қулаган. Бино эгасининг рафиқаси ҳамда 16 ва олти ёшли ўғиллари ҳалок бўлди. Турар-жой эгаси ва унинг вояга етмаган қизи, шунингдек, у ерда яшовчи яна икки киши уюмлар остидан қутқариб олинди.
Ҳодиса жойига етиб келган мутахассислар қулаб тушган уйга қўшни жойлашган яна учта бинода ёриқлар юзага келганлигини қайд этди.
Изоҳ (0)