Японияга жануби-шарқдан яқинлашиб келаётган «Кило» кучли тўфони ўзи билан шиддатли шамол ва шаррос ёмғирни олиб келади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Япония Бош метеорология агентлигининг маълум қилишича, тўфон марказидаги босим 965 гектопаскални ташкил этади. Бир вақтнинг ўзида унинг марказидаги шамолнинг тезлиги бир сонияда 35 метрга, кучайганда эса 50 метргача етади.
Мутахассисларнинг башорат қилишича, циклон 11 сентябрь, жума куни Хонсю япон оролининг шимоли-шарқига етиб келиб, ундан сўнг Хоккайдога қараб ҳаракатланади.
«Кило» тўфони билан бир пайтда Японияга жанубдан «Атау» тропик циклони яқинлашмоқда.
Изоҳ (0)