«Трансаэро» авиакомпанияси «Аэрофлот» авиаташувчисининг оператив бошқарувига ўтди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар беради.
«Аэрофлот» бош директори ўринбосари Дмитрий Саприкин «Трансаэро»нинг бошқарувчи директорлигига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, «Аэрофлот» давлат компанияси 1 сентябрь куни Россиядаги энг катта хусусий авиакомпания — «Трансаэро»нинг 75 фоиз ва яна битта акциясини бир рублга сотиб олмоқчи эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)