Ўзбекистонда Alcatel OneTouch Watch «ақлли» соати сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz».
Қурилма доира шаклидаги корпусга эга бўлиб, оқ ва металл рангларда чиқарилади. У 1,22 дюйм ва 240×240 пикселли IPS-дисплей, 210 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.
Alcatel OneTouch Watch’да Bluetooth 4.0 LE ва NFC, юрак уриши датчиги, акселерометр, гироскоп, алтиметр ва электрон компас бор. Унинг ҳажми 41,8×10,5 мм, оғирлиги 60 граммга тенг.
Соат ёрдамида кирувчи қўнғироқлар ва хабарлар ҳақида билиб олиш, мусиқа ва камерани бошқариш, пульсни текшириш, сарфланган калорияни ҳисоблаш, юрилган масофани билиш мумкин.
Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида Alcatel OneTouch Watch 846 минг сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ (0)