Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) версиясига кўра супероғир вазнда «мунтазам» жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаевда учта чемпионлик унвони совриндори украиналик Владимир Кличкони енгиш учун ҳамма имконият бор. Бу ҳақда Чагаевнинг мураббийи, Россия промоутерлик компанияларидан бири вакили Педро Диас маълум қилди, деб ёзади «TAСС».
«Чагаев — буюк боксчи ва ажойиб одам, — деди Диас. — Руслан — жуда тартибли спортчи, у ҳар куни ҳақиқий чемпионлигини исботлашга интилади. У супероғир вазнда ҳар қандай унвон совриндори билан жанг қилишга тайёр ва бу жангни келажакда Кличкога қарши ўтказиши мумкин. Умуман олганда, Руслан ҳар қандай боксчини енгиши мумкин, чунки у ажойиб формада».
Чагаев Кличко билан 2009 йил 20 июнда Германиянинг Гельзенкирхен шаҳрида учрашиб, ютқазган эди. Ўнинчи раунд бошланишидан олдин ўзбекистонлик боксчининг секундантлари жангни тўхтатган эди.
Изоҳ (0)