Гватемала президентлигига номзод актёр Жимми Моралес мамлакатда 40 фоиздан зиёд бюллетенлар ҳисоблаб чиқилиши натижаларига кўра, сайловда етакчилик қилмоқда, деб хабар беради Interfax.
Миллий конвергенция фронтидан номзод бўлган актёрга сайловчиларнинг 26,3 фоизи овоз берган. Ўнг марказчиларнинг «Янгиланган демократик озодлик» партияси вакили Мануэль Балдисон Моралесдан 8 фоизга ортда қолмоқда. Юқори учликни социал-демократларннг Миллий иттифоқи вакили Сандра Торрес 17,24 фоиз овоз билан якунламоқда.
Агар биринчи турда номзодлардан ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаса, иккинчи тур эълон қилинади, у 23 октябрь куни ўтказилади.
Изоҳ (0)