Владивостокдаги иқтисодий форумга ташриф буюрган америкалик актёр Стивен Сигал Узоқ Шарқ қоплонларидан бирини Чингизхоннинг аёли шарафига номлади. Бу ҳақда Приморьедаги «Қоплон ери» миллий боғи матбуот хизмати хабар берди.
Шарқий иқтисодий форумдаги кўргазмалар давомида Сигал Узоқ Шарқ қоплони популяциясини сақлаб қолиш муаммоси ҳақида маълумот олди. Унинг қайд этишича, популяциянинг 30 жонивордан 70 тагача кўпайгани мазкур йиртқичларни қутқариб қолиш учун етарли эмас.
Сигал қоплонларга ёрдам бериш истагини билдирганидан сўнг, унга шу жониворларнинг бирига ном бериш ва унинг «ҳимоячиси»га айланиш таклиф қилинди. «Leo 16F рақами остидаги ёш урғочи қоплонни танлаган актёр унга Чингизхоннинг биринчи турмуш ўртоғи шарафига Queen Borte (қиролича Борте) деб ном берди», — дейилади хабарда.
Сигал Шарқий иқтисодий форумда қатнашди. 4 сентябрь куни у Россия президенти Владимир Путин билан бирга Русский оролида қурилаётган океанариумни томоша қилди.
Изоҳ (0)