«Нью-Йорк Сити» клуби ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард Гиннеснинг Рекордлар китобига кирди, деб хабар беради «Uff.uz».
Гап шундаки, у 2014/15 йилги мавсумда «Манчестер Сити» таркибида «Челси» дарвозасига гол урган эди. Мазкур кўрсаткич орқали Лэмпард «Манчестер Юнайтед» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Энди Коулнинг рекордини янгилади. Яъни, Лэмпард Англия чемпионатида 39 та ҳар хил жамоага гол урган.
Лэмпарднинг кўрсаткичи 10 сентябрь куни Гиннеснинг Рекордлар китобига расман киритилади.
Изоҳ (0)