Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо Гиннеснинг Рекордлар китобининг 2016 йилда чиқадиган янги нашридан жой олди, деб хабар қилади «Челси» клуби расмий сайти.

Фото: chelsea-fc.ru

Фото: chelsea-fc.ru

Шу муносабат билан мураббийга унинг рекорд ўрнатганлиги ҳақидаги сертификатлар тақдим этилди.

Китобга Моуриньонинг мураббийлик давридаги қуйидаги рекордлари киритилади:

  • Мураббий сифатида уй ўйинларида энг узоқ вақт давом этган мағлубиятсиз серия (тўққиз йил);
  • Европа Чемпионлар Лигасини турли жамоалар билан энг кўп ютиш (иккита);
  • Европа Чемпионлар Лигасида мураббий сифатида 100 та ўйин ўтказган энг ёш мутахассис (49 ёшу 12 кунлик);
  • Англия Премьер-лигасида энг кўп очко тўплаш (95);
  • АПЛнинг уй ўйинларида энг узоқ вақт мағлубиятга учрамаслик (77).
Моуриньо китобга унинг номи киритилганидан қувончини яширмади.

«Мукофотлар албатта, иш кабинетимдан жой олади. Болалигимда қачонлардир Гиннеснинг Рекордлар китобига киришим мумкинлигини тасаввур ҳам қилмагандим. Бу мукофотлар менинг ўтмишдаги ишларим учун берилди, бу албатта, жуда ёқимли. Лекин мен учун келажакда нималар қилишим муҳим», — деди Моуриньо.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаси ҳафта 42 даражагача иссиқ бўлади
Маҳаллий
Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида пранк уюштирган йигитлар иши судга оширилди
Дунё
Дунё бўйлаб миллионерлар сони сезиларли даражада камайди