Хитой президенти Си Цзиньпин Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб Пекинда ўтказилган парад вақтида мамлакат армияси шахсий таркиби 300 минг кишига қисқартирилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Eurointegration.com.ua» хабар бермоқда.
Си Цзиньпиннинг мазкур баёнотини жамоатчилик гулдурос қарсаклар билан кутиб олди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» мухбири. Хитой раҳбарининг алоҳида қайд этишича, мамлакат ҳар доим тинч ривожланиш йўлидан одимлашда давом этади.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда Хитой армиясининг шахсий таркиби 2,3 миллион кишидан иборат бўлиб, ваъда қилинган қисқариш юз берганидан кейин ҳам у жаҳондаги энг йирик армия бўлиб қолаверади.
Изоҳ (0)