Француз суд терговчилари 2004 йилда оламдан ўтган Фаластин етакчиси Ёсир Арофатнинг ўлими билан боғлиқ иш ёпилгани тўғрисида эълон қилди. Бу ҳақда Le Figaro маълумотларига таяниб, Interfax хабар бермоқда.
Расмий хулосаларга кўра, Арофат 2004 йили Францияда инсульт туфайли ҳаётдан кўз юмган, аммо кейинчалик у полоний-210 радиоактив моддаси билан заҳарлангани ҳақида тахминлар пайдо бўлганди.
Узоқ муддат давомида бу тахминни текширган Нантер шаҳар прокуратураси шу йил апрель ойида бу фараз тўғрилигини исботлашнинг иложи бўлмагани сабабли суриштирув якунлангани ҳақида хабар берди.
Изоҳ (0)