«Moneta-Vending» компанияси (DI-Group Томск холдинги) нафақат Россияда, балки жаҳонда ўхшаши йўқ SIM-карта сотиш учун мўлжалланган автомат ишлаб чиқди. «Infocom.uz»нинг ёзишича, автоматлаштирилган сотувлар нуқтаси офис ва савдо марказларида, вокзал, аэропорт ва бошқа жамоат жойларида мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган.
Автомат инсонни таниш тизими билан жиҳозланган, бундан ташқари, шахсни танишда ишончлиликни ошириш учун паспортни сканердан ўтказади. Аппарат шартномани имзолаш учун тақдим этиш ҳамда ҳужжатни қайта қабул қилишда ёрдам бериши мумкин.
Қурилма нақд ва нақдсиз пул тўлаш амалини қўллаб-қувватлайди. Автомат биринчи навбатда SIM-карта, мобил телефонлар, смартфонлар ва аксессуарлар сотишга мўлжалланган. Олисдан мониторинг ва сотиш нуқтасини бошқариш функцияси назарда тутилган.
Ҳозирги вақтда автомат яратувчилари етакчи мобил алоқа оператори билан ҳамкорликда ишланмани синовдан ўтказмоқда. Ҳозирги вақтда турли функсионалликка эга аппаратлар қатори ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг синовдан ўтказилиши 2016 йилга мўлжалланган.
Тизим кейинчалик Осиё (Таиланд, Малайзия, Сингапур) бозорларига олиб чиқилиши режалаштирилган. DI-Group маълумотларига кўра, бир автоматнинг бошланғич нархи 200 минг рублни ташкил этади.
Изоҳ (0)