Америкалик олимлар Қозоғистондаги геоглифларга қизиқиб қолди. «Zakon.kz»нинг ёзишича, америкалик олимлар Қозоғистон ҳудудидан шу кунгача инсониятга маълум бўлмаган цивилизация изларини топиш мумкин, деб ҳисобламоқда.
Қозоғистондаги геоглифларни илк бор 2007 йили костанайлик Дмитрий Дей Google Maps интернет-хизматидан фойдаланиш вақтида пайқаган. Ҳозиргача мамлакат ҳудудида бундай объектларнинг 50 дан ортиғи топилди.
Геоглифлар орасида квадрат, хоч, доира ва бошқа шакллар кўринишида тайёрланган, улар орасида ҳатто диаметри 94 метрга тенг бўлган уч нурли свастика ҳам бор.
International Business Times’нинг ёзишича, қозоғистонлик Шалкар Адамбеков ва унинг ҳамкасби, профессор Рональд Лапорте бошқа америкалик олимларни ҳам Қозоғистондаги геоглифларни ўрганишга чақирмоқда.
«Биз улар ҳақида жуда кам нарса биламиз. Аждодларимиз мазкур геоглифларни тайёрлаш учун жуда кўп вақт сарфлаган, шундай экан, ерга туширилган ушбу улкан чизмалар уларнинг ҳаётида қандайдир муҳим аҳамиятга эга бўлган», — деди Лапорте.
Изоҳ (0)