9 сентябрь куни тақдим этиладиган iPhone 6s’да фойдаланувчи маълумотларини сақлаш учун энг кичик хотира тахминан 16 гигабайтни ташкил қилади, дея хабар бермоқда «ZDNet.com».
Бундай гап-сўзлар тарқалишига интернетда смартфоннинг гўёки оригинал ўрами ёрлиғининг пайдо бўлиши сабаб бўлди, унда моделнинг номи «iPhone 6s» (ҳали расман намойиш этилмаган янги қурилма шундай деб номланиши тахмин қилинмоқда) деб, ҳажми эса «16GB» деб кўрсатилган.
Фотосурат расман тасдиқлангани ҳам рад этилгани ҳам йўқ. Мақола муаллифи смартфон ёрлиғи қалбаки бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.
Изоҳ (0)