Бразилиянинг Акри штатида футзал бўйича чемпионат ярим финалида спортчи қизлардан бири ҳиссиётларини тийиб тура олмади ва ерда ётган рақибининг бошига тепиб юборди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Олган зарбасидан сўнг футболчи қиз касалхонага ётқизилди ва бутун тун бўйи шифокорлар назорати остида бўлди.
Нашр таъкидлашича, жабрланувчи футболчининг жамоаси ўз рақибини 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Изоҳ (0)