Индонезия ҳукумати Шимолий Сулавес провинциясидаги аэропортни ёпиб қўйди, бунга провинция маркази, Манадо шаҳридан тахминан 1,6 км узоқликда жойлашган Локон вулқонининг фаоллашгани сабаб бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, кул отилиши 30 августга ўтар кечаси бошланган. Аэропорт 30 августда кун давомида ёпиқ бўлади, бироқ парвозларни қайта бошлаш ҳақидаги қарор метеорологик вазиятдан келиб чиқиб берилади.
Изоҳ (0)