Минскдаги нонуштадан сўнг касалхонага ётқизилган Беларусь президентлигига номзод Виктор Терешченко, унинг заҳарланиши юзасидан суриштирув ўтказишни сўраб, милицияга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Яқинда менинг палатамга Минск шаҳар Ленин тумани ички ишлар бўлими капитани келиб, кўрсатмаларим асосида ариза ёзиб кетди. Мен ундан суриштирув ўтказишни ва заҳарланишимга алоқадор шахсларни жавобгарликка тортишни сўрадим», — деди Терешченко «Белорусская правда» нашрига берган интервьюсида.
Газета маълумотларига кўра, Минск шаҳар Ленин тумани ИИБ Беларусь президентлигига номзод Терешченконинг заҳарланиши юзасидан жиноят иши очган.
Изоҳ (0)