Нефть нархи келаси ҳафтаданоқ ошишни бошлаши мумкин. Бу ҳақда «ЛУКОЙЛ» компанияси вице-президенти Леонид Федун телеконференция чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».
Унинг сўзларига кўра, ОПЕК ва АҚШ ўртасидаги нархлар уруши «ўткир давр»га ўтди ва унда тез орада бурилиш юз беради.
У барча йирик компаниялар нефть қазиб олишни тўхтатиб, ушбу секторга маблағ киритишни камайтирганига эътибор қаратди.
«Учинчи чоракдан кредитлар учун гаров бўлган захираларни оммавий равишда ҳисобдан чиқариш режалаштирилмоқда», — деди вице-президент майда компаниялар бозордан чиқиб кета бошлагач, ОПЕК нефтни «ушлаб ўтириш»дан тўхташини таъкидлар экан.
Изоҳ (0)