Испаниянинг Сан-Кристобал-де-Сеа шаҳрида ишчилар неолит даврига мансуб қабрни бузиб ташлаб, унинг ўрнида ҳордиқ учун мўлжалланган бетон ўриндиқ ўрнатди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.
Қурувчилар олти минг йил аввалги сағанани кераксиз тош уюмлари деб ўйлаган. Кейинчалик маълум бўлишича, сағана маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилган ва қўриқланиши лозим бўлган экан.
Маҳаллий маъмурлар мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)