Ucell компаниясининг ижтимоий йўналишдаги миллий лойиҳаси доирасида 27 август куни Фарғона шаҳрида биринчи «Ucell — Қувонч макони» болалар ўйин майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Биринчи майдончанинг очилиши Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланди.
Вилоятлардаги болаларнинг саломатлиги ва маданий тарбиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида компания Ўзбекистоннинг барча 12 та вилоятида болалар ўйин майдончаларини қуришни режалаштирмоқда. Улар аҳоли зич яшайдиган жойларга ўрнатилиб, болали оилалар улардан фойдалана олиши таъминланади. Лойиҳа умумий ҳаракатлар ҳамда Фарғона вилояти ва шаҳри ҳокимликлари кўмагида, шунингдек, Ўзбекистон Репсубликаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўллаб-қувватлаши билан муваффақиятли амалга оширилди.
Расмий очилиш маросими Ucell компанияси раҳбарияти, вилоят ва шаҳардан фахрий меҳмонлар — Фарғона шаҳри ҳокими Дилшод Раҳматов, АТКРВнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ҳалимжон Қурбонов иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий иштирокчилари замонавий болалар майдончаси қурилишини сабрсизлик билан кутган 43-Нодирабегим маҳалласи болалари ва уларнинг ота-оналари бўлди. Кўнгилочар дастур ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмади. Иштирок этганларнинг барчаси мультфильмлар қаҳрамонлари билан бажонидил суратга тушиб, шу жойнинг ўзида эсдалик учун фотосуратларни олди.
Шунингдек, болалар бажонидил расм чизишди, рақсга тушишди ҳамда ташкилотчилар томонидан кўплаб совғалар билан тайёрланган танловларда иштирок этишди. Айниқса, «Қувасой доирачилари», «Шалола», «Тарона» каби истеъдодли болалар гуруҳлари, шунингдек, Фарғона шаҳри мусиқа мактаблари ўқувчиларининг мусиқий чиқишлари аҳолининг ва тадбир меҳмонларининг эсларида қолди.
Компаниянинг лойиҳаси «Ucell — Қувонч макони» деб аталиши бежизга эмас. Ucell болаларнинг ҳаётига қувончнинг ёрқин рангларини қўшишга ҳаракат қилади. Болалар учун қувноқ арғимчоқлар, ота-оналар учун чиройли, қулай ва ободонлаштирилган ҳудуд — буларнинг барчаси маҳаллий ранглар билан мукаммал қоришиб кетган.
«Мен майдонча очилишини қийинчилик билан кутдим. Ҳар куни уй деразасидан қараб, тезроқ ушбу арғимчоқларда учишни истардим. Мен ўз ҳовлимда бундай майдонча борлигидан фахрланаман. Бундай совға учун Ucell компаниясига раҳмат», — дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди 7 ёшли Ғайрат.
«Маҳалла аҳолиси номидан Ucell компаниясига улкан миннатдорчилик билдирамиз. Энди ота-оналар ўз болалари хавфсиз ҳудудда мулоқот қилиши ва баркамол бўлиб ривожланишини билиб, уларни бемалол ўйнашга юбориши мумкин. Биз майдонча узоқ йилларга хизмат қилиши учун албатта қараб борамиз», — деди 43-маҳалла қўмитаси раиси Моҳира Мирзамаҳмудова.
«Ucell — Қувонч макони» миллий лойиҳаси болаларнинг саломатлиги ва маданий тарбиясини қўллаб-қувватлашга, шунингдек, оиланинг ҳимояланган ва қизиқарли вақт ўтказишига йўналтирилган.
«Майдончадаги қурилиш ишларининг илк кунларидан бошлаб биз болаларнинг чақнаган нигоҳларини кўрдик. Ишонинг, болалар кулгусини эшитиш ва одамларнинг юзида табассум кўришдан каттароқ қувонч йўқ. Биз 12 та болалар майдончасидан биринчисини ғурур билан Мустақиллик кунига бағишлаймиз. ‘Ucell — Қувонч макони’ лойиҳаси мамлакатимиз фаровонлиги ва оила қадриятларининг мустаҳкамланиши учун хизмат қилади. Алоҳида таъкидлашни истардимки, лойиҳа ҳам Ucell компаниясининг, ҳам маҳаллий ҳокимиятларнинг кўмаги ва Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қўллаши эвазига умумий ҳаракатлар билан муваффақиятли амалга оширилди», — деди Ucell’нинг корпоратив коммуникациялар бўйича директори Родика Вербенюк.
Ucell компанияси лойиҳанинг қурилиш бўйича ҳамкори — Infranet Asia компаниясига, шунингдек, минтақалардаги маҳалла қўмиталари вакилларига алоҳида миннатдорчилик изҳор қилади.
Замонавий ва ҳаммабоп хизматларни тақдим этиб, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш билан бирга, Ucell ижтимоий жиҳатдан ҳам масъулиятли компания ҳисобланади ва спорт, таълим, соғлиқни сақлаш каби соҳаларда ўзининг йиллик ташаббуслар дастурини ишлаб чиққан. Замонавий болалар ўйин майдончаларини қуришга қаратилган «Ucell — Қувонч макони» лойиҳаси Ўзбекистоннинг барча вилоятлари марказларида амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Майдонча очилиши бўйича навбатдаги тадбир 5 сентябрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)