Гондурасда 16 ёшли Нейси Перез уни дафн этишганидан бир кун ўтгач, ўзига келди, деб хабар беради «Nur.kz».
Уч ойлик ҳомиласи бўлган Нейси Перез Ла Энтрада шаҳридаги уйи яқинида ўқ овозини эшитиб, ҳушидан кетди. Унинг ота-онаси маҳаллий руҳонийни чақирди. Эксорцизм маросимидан сўнг, қизда тириклик аломатлари йўқолди. Уни касалхонага олиб боришганда, шифокорлар ўлим ҳолатини қайд этди.
Перез бир неча ой аввал турмушга чиққанлиги учун тўй кўйлагида дафн этилди. Эртаси куни қабристонга келган унинг турмуш ўртоғи Руди Гонзалес, қабрдан келаётган овозларни эшитди. Эркак қариндошларни ёрдамга чақирди.
Улар тобутни очишганда, Перезнинг тирик эканлиги маълум бўлди. У касалхонага етказилди, бироқ уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади. Шифокорларнинг тахминича, қиз дастлаб ҳушини йўқотганда, қўрқув натижасида унинг юраги вақтинчалик тўхтаб қолган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)