Туркиянинг Карс вилоятида бир гуруҳ террорчилар Боку—Тбилиси—Арзирум газ қувурида портлаш уюштирди, деб хабар бермоқда «ТАСС». Вилоят раҳбарияти ушбу ҳодисада «Курдистон ишчи партияси»ни айбламоқда.
Портлаш магистралнинг Сариқамиш уездидан ўтган қисмида 24 август оқшомида содир бўлган. Ҳужумда 20 га яқин жангари қатнашган. Қувурдан ёқилғи етказиб бериш тўхтатилиб, ёнғинни ўчириш ишлари бошланган.
Ҳодиса жойига хавфсизлик кучлари бўлинмалари етиб келган. Атрофдаги ҳудудлар жандармлар ва ҳарбийлар назоратига олинган. Жангарилар билан отишмалар ҳам бўлгани айтилган.
Изоҳ (0)