Корея халқ армияси КХДР раҳбари Ким Чен Индан қуролли кучларни ўт очувчи тактик ҳужум учун тўлиқ жанговар шайлик ҳолатига келтириш тўғрисида буйруқ олди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар беради.
«Ким Чен Ин Корея халқ армияси олий қўмондонлигига 21 август куни, соат 17:00 (Тошкент вақти бўйича 13:00)дан бошлаб бирлашган жанговар қўшилмани ўт очувчи тактик ҳужум учун тўлиқ жанговар шайлик ҳолатига келтириш ҳақида буйруқ берди», — дейилади Рёнхап агентлиги хабарида.
Ушбу буйруқни чиқариш ҳақидаги қарор Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги артиллерия ҳужумларидан кейин Корея Меҳнат партияси марказий қўмитасининг Марказий ҳарбий қўмитаси йиғилишидан сўнг қабул қилинди.
Изоҳ (0)