Қозоғистон президенти яқин йилларда мамлакатни мураккаб синовлар кутаётгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у бизнес вакиллари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Nur.kz».
«Келгусида бизни аввалгилардан кўра оғирроқ буҳронлар кутмоқда. Бундай вазият барча соҳаларни қамраб олади, хусусан, молия, саноат ва ишлаб чиқарувчиларни. Шу сабабли чўнтакка қараб яшашга тўғри келади, бюджет жиддий тарзда қисқартирилади. Кейинги уч йил мобайнида амалдорлар сони кўпайиши ёки маоши ошиши ҳақида ўйламаса ҳам бўлади»,— дея таъкидлаган давлат раҳбари.
Изоҳ (0)