Хитойнинг Тяньцзинь шаҳридаги портлашлар эпимарказидан шарқда жойлашган ҳудудлар цианид натрий билан заҳарланганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Vedomosti.ru» хабар беради.
Ҳозирда ушбу ҳудудни водород перекиси сепиб чиқиш йўли билан зарарсизлантириш ишлари бошланди.
14 август, жума куни ХХР Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги портлаш оқибатларини бартараф этиш ҳудудида цианид аниқланганлигини маълум қилди. 15 август, шанба куни Хитой ОАВлари қутқарув операциясининг барча ходимлари портлаш эпимарказидан уч километр масофадаги ҳудуддан зудлик билан эвакуация қилинганлиги ҳақида хабар қилди.
Изоҳ (0)