Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШнинг Калифорния штатидаги Йосемит миллий паркида ухлаб ётган чодирига дарахт қулаши оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда KTLA телеканалига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.

Фото: ren.tv

Фото: ren.tv

Маълум бўлишича, чодир кемпинг учун мўлжалланган махсус майдонда жойлаштирилган. Дарахт қулаган пайт у ерда болаларнинг ота-онаси бўлмаган.

Миллий парк раҳбарияти Калифорнияда қаторасига тўртинчи йил давом этаётган қурғоқчилик туфайли дарахт илдизи мўртлашиб, қулаб тушганини таъкидламоқда. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ушбу муддат мобайнида штатда жами 12 миллионга яқин дарахт қуриган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар