Индонезия шарқида 12 август, чоршанба куни Cessna енгил йўловчи самолётининг ҳалокати натижасида бир киши қурбон бўлди, олти киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» Якухимо тумани полиция раҳбари Аде Жая маълумотига таяниб хабар беради.
Манбаларда қайд этилишича, двигателнинг носозлиги ҳалокатга сабаб бўлган.
Komala Air маҳаллий авиакомпаниясига қарашли самолёт Ниниа аэропортидаги учиш-қўниш йўлагидан учишга уринганда ҳалокатга учради. Натижада самолётдаги техник ҳалок бўлди, яраланган учувчи ва беш нафар йўловчи эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)