«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа суперкубоги учун кечган «Севилья»га қарши ўйинда 2 та гол уришга муваффақ бўлди, деб ёзади «Stadion.uz».
Шу тариқа, аргентиналик футболчи барча еврокубок мусобақаларида урган голлари сони бўйича «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга етиб олди. Энди ҳар иккала футболчи ҳисобида 80 тадан гол бор. Месси бундай натижага 103 та ўйинда эришган бўлса, Роналду ҳисобида 122 та ўйин бор.
Эслатиб ўтамиз, Тбилисида бўлиб ўтган Европа суперкубоги ўйинида «Барселона» 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Месси ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Изоҳ (0)