Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида беш ойлик боласини 700 долларга сотишга уринган аёл қўлга олинди, деб хабар беради «12news.uz».
Қўқон шаҳри прокурор ўринбосари Шуҳрат Мусаевнинг маълум қилишича, 21 ёшли аёл иккинчи фарзандига ҳомиладор эканлигида эри билан ажрашган. У бир муддат ота-онасиникида яшаб, кейин ижара уйга чиққан.
Дастлаб аёл боласини 1000 долларга сотишни режалаштирган, бироқ харидор билан келиша олмагач, уни бошқага 700 долларга сотишга уринган. Аёлга нисбатан уч йиллик синов муддати тайинланди, бола эса Қўқон шаҳар гўдаклар уйига жойлаштирилди.
Изоҳ (0)