15 август — Ўзбекистон ҳаво флоти кунида собиқ Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудида очиқ эшиклар куни ўтказилади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Қайд этилишича, соат 7:00 дан 12:00 гача турли тадбирлар — авиация техникаси, қуроллари ва авиамоделлар кўргазмаси, шунингдек, концерт бўлиб ўтади.
Заводга кириш «Дўстлик» (собиқ «Чкалов») метро бекати томонидан амалга оширилади. Ташрифчилар ўзлари билан паспортларини олиб бориши тавсия қилинади.
Изоҳ (0)