АҚШда афроамерикалик Майкл Браун ўлимининг бир йиллиги муносабати билан юзага келган норозилик намойишлари туфайли Сент-Луис округи раҳбари Стивен Стенжер фавқулодда вазият эълон қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар беради.
«Фергюсонда ўтган кеча юзага келган зўравонлик ва тартибсизликлар кишилар ва уларнинг мол-мулки учун хавфни юзага келтирганлиги сабабли округ раҳбари ваколатларимдан фойдаланиб, шу ондан кучга кирувчи фавқулодда вазият ҳолатини жорий этаман», — деб таъкидлади Стенжер.
Изоҳ (0)