Хитойнинг Уланчаб шаҳрида бокс бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатидан ҳушхабарлар келишда давом этмоқда, деб хабар қилади Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳноза Низомова (-69 кг) ярим финалга чиқиб, камида бронза медалини нақд қилиб қўйганди.
Ўзбекистонлик яна бир спортчи Ёдгорой Мирзаева чорак финалда хитойлик боксчи устидан зафар қучган ва у ҳам ярим финалга етиб келган.
Эслатиб ўтамиз, чин юртига йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан Маҳфузахон Эргашева, Нафисахон Асқарова, Дилнавоз Норхўжаева, Эмине Шмикова, Гуласал Атакулова, Гўзал Исматова, Ёдгорой Мирзаева, Шаҳноза Низомова, Азиза Ёқубова ҳамда Насиба Рўзиматова ўрин эгаллаган. Терма жамоа бош мураббийи Раҳматхон Рўзиохунов.
Изоҳ (0)