Малида номаълум шахслар томонидан бир неча киши асирга олинган меҳмонхонада БМТнинг мамлакатдаги миссияси ходими ўлдирилди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
«Ҳисоботга кўра, ҳужум вақтида БМТнинг Малидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро миссияси аъзоси ўлдирилган», − дейилади ташкилот хабарида.
Ўлдирилган ходим қайси давлат фуқароси эканлиги ҳақида маълумот берилмаган.