2011 йилда Андерс Брейвик 69 кишининг умрига зомин бўлган Норвегиянинг Утойя оролида фожиадан сўнг биринчи марта яна ёшлар оромгоҳи ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Уч кун давомида ёшлар турли сиёсий мавзулар, жумладан, экстремизмга қарши кураш борасидаги баҳсларда иштирок этади. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам бу анжуманда қатнашиб, янги оромгоҳдан олинган суратни Twitter’да чоп этди.
Олдинроқ Осло Университети сиёсатшунослик факультетининг сиртқи бўлимига 21 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Андерс Брейвик қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)