Пекинда полиция ходими жамоат ҳожатхонасида қолдириб кетилган янги туғилган қизалоқни қутқариб қолди, деб хабар беради Yahoo News.
Чақалоқ пойтахт шифохонасига олиб борилди. Унда жисмоний шикастланиш аломатлари аниқланмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари қизча ота-онасининг шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Қизча ота-онасининг бола йўқолганлиги ҳақида эълон қилмаганлиги, ҳамда ҳожатхона яқинидаги қон излари чақалоқнинг онаси уни ҳожатхонада дунёга келтириб, шу ернинг ўзида ташлаб кетганлигидан далолат беради.
Хитойда никоҳсиз туғилган болаларни иқтисодий қийинчиликлар туфайли ташлаб кетиш ҳолатлари тез-тез учраб туради.
Изоҳ (0)