Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Касперский Лабораторияси» «2015 йил иккинчи чорагида ахборот хавфлари ривожланиши» ҳисоботини эълон қилди, дея хабар бермоқда «Infocom.uz». Унда келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон банк троянлари (вирус) ҳужумига учраганлар фоизи бўйича учинчи бўлди.

Фото: mobilecart.ru

Фото: mobilecart.ru

Бундан ташқари, Ўзбекистон  барча ҳужумга учраганлар орасида мобил банкерлари ҳужумига учраган фойдаланувчилар улуши, шунингдек мобил зараркунандалар томонидан ҳужум қилинган фойдаланувчилар сони бўйича юқори ўнталик мамлакатлари қаторидан жой олди.

Мобил банк троянлари ҳужумига учраган фойдаланувчилар фоизи бўйича мамлакатлар рейтинги:

  1. Корея Республикаси — 2,37% (мобил банк троянлари томонидан ҳужумга учраган фойдаланувчиларнинг мамлакатдаги барча «Касперский Лабораторияси» мобил антивируси фойдаланувчиларига нисбатан фоизи)
  2. Россия — 0,87%
  3. Ўзбекистон — 0,36%
  4. Беларусь — 0,30%
  5. Украина — 0,29%
  6. Хитой — 0,25%
  7. Қозоғистон — 0,17%
  8. Австралия — 0,14%
  9. Швеция — 0,13%
  10. Австрия — 0,12%

Мобил зараркунандалар ҳужумига учраган фойдаланувчилар бўйича мамлакатлар рейтинги:

  1. Хитой — 16,34% (мамлакатда ҳужумга учраганларнинг «Касперский Лабораторияси» мобил антивируси фойдаланувчиларига нисбатан фоизи)
  2. Малайзия — 12,65%
  3. Нигерия — 11,48%
  4. Бангладеш — 10,89%
  5. Танзания — 9,66%
  6. Жазоир — 9,33%
  7. Ўзбекистон — 8,56%
  8. Россия — 8,51%
  9. Украина — 8,39%
  10. Беларусь — 8,05%

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди
Дунё
Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойни тарк этгани маълум бўлди