4 август куни 54 ёшни тўлдирадиган АҚШ президенти Барак Обама анъанага биноан ўз туғилган кунини нишонлашни муддатидан олдинроқ бошлади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
1 август куни у ўзининг болаликдаги уч нафар дўсти билан АҚШ денгиз авиациясининг Мэриленд штатида жойлашган Эндрюс базасига бориб, гольф ўйнаган.
Кейин тантанани нишонлаш президентнинг шаҳар ташқарисида жойлашган Кэмп-Дэвид қароргоҳида давом эттирилган. Обама Оқ уйга 2 август, якшанба куни қайтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)