АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги машҳур Таймс майдонида (Times Square) Ўзбекистонга севги изҳор қилинди. Бу ҳақда ушбу ишни амалга оширган журналист Давронбек Тожиалиевнинг ўзи Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, севги изҳорлари мутлақо бепул бўлиб, Wi-Fi’га уланиш имконияти ва озгина абжирлик бўлса кифоя. Ушбу икки катта экранда Hyundai бренди реклама қилиниб, баъзи вақтларда Wi-Fi орқали уларнинг дастурига кириб, мана шундай изҳорни юбориш мумкин экан. Фақат тез ҳаракат қилиб, улгуриш керак холос. Ушбу изҳор қарийб бир дақиқа давомида дунёнинг ҳар еридан келган минглаб инсонлар кўз ўнгида намойиш этилди.
«Дарвоқе, брендлар ушбу майдондаги реклама жойлари ижараси учун миллионлаб долларлар тўлайди. Айтиш мумкинки, ушбу майдондаги реклама дунёдаги энг қиммат рекламалардан биридир», − дея изоҳ берган журналист.
Изоҳ (0)