Британиянинг Чешир графлигида ўтказилаётган Carfest North фестивалида Folland Gnat қирувчи самолётининг қулаб тушиши оқибатида унинг учувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sky news хабар беради.
Ҳалокат авиафестивалда авиатехниканинг намойиши чоғида содир бўлди. Икки самолёт спиралсимон пастлашни бажараётган эди. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, учувчилардан бири бошқарувни йўқотган. Қирувчи самолёт дарахтга қулаб тушган, шундан сўнг у ердан тутун кўтарила бошлаган.
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчи ва тез ёрдам машиналари етиб келди.
Изоҳ (0)