2015 йил 7—13 август кунлари Россиянинг Виборг шаҳрида бўлиб ўтадиган ХXIII «Европага дарча» кинофестивалида биргаликда ишлаб чиқарилган кинокартиналар йўналишида ўзбек режиссёрлари Баҳодир Йўлдошев ва Ёлқин Тўйчиевнинг фильмлари ҳам намойиш этилади, деб хабар бермоқда «Review.uz».
Россия ва Ўзбекистон киноижодкорлари томонидан 2015 йилда ўйин кино жанрида суратга олинган «Жаннатдаги бўрича» фильмида кўпчиликка клипмейкер сифатида танилган Баҳодир Йўлдошев продюсерлик ва режиссёрликдан ташқари сценаристлик ва операторлик ҳам қилган.
Россия, Эстония ва Ўзбекистон киноижодкорлари томонидан 2015 йилда ўйин кино жанрида ишланган «Сув парилари учун уй» фильмида эса Ўбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Ёлқин Тўйчиев сценаристлик қилган. Ушбу фильм 8 август куни, «Жаннатдаги бўрича» эса 9 август куни намойиш этилади.
Изоҳ (0)