АҚШнинг Висконсин штати ғарбида жойлашган Эмери шаҳри яқинида Beechcraft M35 кичик самолёти қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ердагилардан ҳеч кимга жабр етмаган. Авиаҳалокат сабаблари ҳозирча маълум эмас.
АҚШ Федерал авиация бошқармаси ҳодиса юзасидан текширув бошланганини эълон қилган.
Изоҳ (0)