Канадалик таксичилар ноқуний иш юритишда айблаб, АҚШнинг Uber таксига онлайн-буюртма хизматини судга берди. Ҳайдовчилар компаниядан 307 миллион доллар ундириш, шунингдек, Онтарио провинциясида Uber фаолиятини суд орқали тақиқлаш ниятида. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Канадаликлар фикрига кўра, компаниянинг Uber Х ва Uber ХL хизматлари жуда катта миқёсда ноқонуний йўловчи ташишга сабаб бўлмоқда, чунки компания томонидан ёлланаётган таксичилар мазкур фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга эмас. Ўз навбатида, Uber қонуний асосда фаолият юритаётгани, фақат компаниянинг иш услуби анъанавий такси хизматларидан кескин фарқ қилишини билдирган.
Uber дастури яқин атрофдаги ҳайдовчиларга буюртма бериш имкониятини туғдиради, бунинг учун олинадиган ҳақ эса бошқа такси компанияларидагига қараганда арзон. Ундан ташқари, Uber райдшеринг – йўл ҳақини бошқа йўловчи билан бўлишиш хизматини ҳам таклиф этмоқда.
Изоҳ (0)