Хитой 30 та футбол майдонига тенг ҳудудни эгаллайдиган, диаметри 500 метрни ташкил этадиган FAST (Aperture Spherical Radio Telescope) номли дунёдаги энг йирик радиотелескоп қурилишини бошлади, деб хабар бермоқда The Economic Times.
Телескопнинг периметри 1,6 километрни ташкил этади, унинг беш километрлик радиусида бирор шаҳар жойлашмаган. Расадхона мамлакат жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясида, тепаликлар билан ўралган табиий чуқурликда жойлашгани FAST ишлаши учун қулай шароитларни яратади.
Қурувчилар радиотелескопнинг 4450 та панелини монтаж қилиш ишларига 2015 йил 23 июль куни киришган. Расадхона қурилиши эса 2011 йилда бошланган бўлиб, 2016 йилда якунланиши кўзда тутилган. Янги телескоп қиймати 100 миллион долларга баҳоланган.
Ҳозирда дунёдаги энг йирик телескоп Пуэрто-Рикода жойлашган Аресибо расадхонаси бўлиб, унинг диаметри 305 метрни ташкил этади.
Изоҳ (0)